logo
Молия Хонадон танлаш

Кўлланма: Ўзбекистонда ипотека тўлови учун даромад солиғини қайтариш

Ўқиш вақти 4 дақиқа

Бугун 09:48

Кўлланма: Ўзбекистонда ипотека тўлови учун даромад солиғини қайтариш

Агар сиз ипотекага квартира сотиб олган бўлсангиз, солиқ имтиёзи ҳисобига пулларнинг бир қисмини қайтариб олишингиз мумкин. Бунинг учун бўлимга мурожаат қилиш шарт эмас — MySoliq сервиси орқали онлайн ариза топшириш кифоя. Даромад солиғини қайтаришни ким расмийлаштира олиши ва аризани қандай топшириш кераклигини кўриб чиқамиз.

Ипотека тўловида қандай имтиёзлар мавжуд

Ипотека кредитини тўлашда даромад солиғи бўйича солиқ имтиёзидан фойдаланиш мумкин. У ипотека кредитини қоплашга йўналтириладиган даромадлардан олинадиган ЖШДС‘нинг бир қисмини қайтариш имконини беради.

Имтиёз ипотека тўловларининг алоҳида тоифаларига нисбатан — MySoliq даги тоифа рақамига қараб қўлланилади:

  • 16.4.1— субсидиядан фойдаланган ҳолда кўчмас мулк сотиб олишда
  • 16.4.2 — ипотека дастури бўйича уй-жой сотиб олишда
  • 16.4.3 — ҳарбийлар учун

Даромад солиғининг бир қисмини қандай қайтариш мумкин

MySoliq сервисида аризани расмийлаштиришда мос тоифани танлаш мумкин.  Даромад солиғининг бир қисмини қайтаришни MySoliq иловаси орқали онлайн расмийлаштириш мумкин.

1-қадам. «Менинг солиқларим» бўлимини очинг

1. MySoliq иловасига киринг ва «Хизматлар» бўлимида «Солиқларим» бандини танланг.

2. Сўнг «Солиқ имтиёзларини қайтариш» тугмасини босинг — «Солиқ декларацияси» шакли очилади.

Article image

2-қадам. Солиқ декларациясини тўлдиринг

Биринчи блокда шахсий маълумотларингиз автоматик тарзда акс этади.

Иккинчи блокда қуйидагилар зарур:

1. «Йилни танланг» майдонида имтиёз олмоқчи бўлган йилни кўрсатинг.«Ҳисобот тури» майдонида «Қайта ҳисобот» вариантини танланг.

2. Учинчи блокда асосий расмий иш жойингизни танланг. Агар улар бир нечта бўлса, ҳаммасини кўрсатинг.

3. Сўнг «Файл бириктириш» тугмасини босинг. Агар сизда қўшимча иш жойидан олинган иш ҳақи тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлса, ушбу бандни тўлдириш керак. Иловадаги қўлланмага мувофиқ керакли ҳужжатларни юкланг.

4. Агар юклаш учун қўшимча файллар бўлмаса — 3-бандни ўтказиб юборинг ва дарҳол «Сақлаш ва давом эттириш» тугмасини босинг.

Article image

   3-қадам. Солиқ имтиёзи турини танланг

1. «Ҳисобот шакллари» бўлимида «Имтиёз турини танланг» тугмасини босинг ва қуйидагини кўрсатинг: Soliq solinmaydigan daromadlar (SK-38-moddasi).

2. Сўнг «Фойда» категориясини танланг ва пайдо бўлган майдонда қуйидагини кўрсатинг: «Ипотека кредитига тўлаган тўловларим».

3. Шундан сўнг мос келувчи категорияни танланг:

  • 16.4.1 — субсидия асосида сотиб олинган кўчмас мулк учун
  • 16.4.2 — «Ёш оила» дастури бўйича сотиб олинган кўчмас мулк учун
  • 16.4.3 — ҳарбий хизматчилар учун

Сўнгра шартнома бўйича қуйидаги маълумотларни кўрсатиш керак: 

4. Корхона СТИР‘и — қурувчининг СТИР‘ини кўрсатинг.

5. Шартнома рақами ва санаси — қурувчи билан тузилган шартномадаги маълумотларни киритинг.

6. Жами йўналтирилган сумма — кўчмас мулкнинг тўлиқ қийматини кўрсатинг.

7. Фойдаланилган сумма — сиз аллақачон тўлаган суммани, яъни дастлабки бадал миқдорини кўрсатинг.

8. Тасдиқлаш учун қуйидаги ҳужжатларни қўшинг:

  • қурувчи билан шартнома
  • банк билан шартнома
  • банк билан шартнома никоҳ гувоҳномаси (мавжуд бўлса)
  • ипотека тўлови ҳақидаги квитанциянинг сканерланган нусхаси ёки скриншоти

Танланган имтиёз категориясига (16.4.1–16.4.3) қараб ҳужжатлар рўйхати фарқ қилиши мумкин. Юкланган файлларнинг умумий ҳажми 10 МБ дан ошмаслиги керак. Зарурат тўгиланда ҳужжатларни онлайн-сервислар орқали олдиндан сиқиш мумкин.

9. Барча ҳужжатлар юклангандан сўнг «Давом эттириш» тугмасини босинг ва аризани юборинг.

Article image

4-қадам. Ортиқча тўловни қайтариб олинг

Ариза текширилиб, ЖШДС қайтарилиши тасдиқланганидан сўнг MySoliq иловасининг бош экранига қайтинг.

1. Яна «Солиқларим» бўлимини очинг ва «... бўйича қарздорликни ҳисобга олиш» бандини танланг.

2. «Ортиқча тўловни қайтариш» бўлимида қайтариш мумкин бўлган сумма пайдо бўлади. Пулни олиш учун банк картангизни олдиндан бириктириб қўйинг.

Article image

Агар ипотекага мол-мулк харид қилиш учун эндигина кўз ташлаётган бўлсангиз, Salom Uy сайтида ипотекага оид махсус бўлим мавжуд. Бу ерда ерда ҳар хил мақсад ва бюджетга мос вариантлар: янги қурилган уйлар, иккиламчи кўчмас мўлк, ҳовлилар ва ер участкалари бор.

Тошкент шаҳри ва Ўзбекистон вилоятларидан ўзингизга мос объектларни танлаб, харидингизни олдиндан режалаштиринг.

Бугун 09:48

Изоҳлар

    no comments

    Мақолага ҳали изоҳ қолдирилмаган

    Биринчи бўлиб изоҳ қолдиришингиз мумкин

    Оммабоп

    Маслаҳатлар

    Ўзбекистонда вафот этган шахсни қандай рўйхатдан чиқариш мумкин

    Бугун 06:00

    Ўзбекистонда вафот этган шахсни қандай рўйхатдан чиқариш мумкин
    Маслаҳатлар

    2026 йилда Ўзбекистонда квартира сотиш учун ҳужжатлар: тўлиқ рўйхат, қоидалар ва маслаҳатлар

    Бугун 06:00

    2026 йилда Ўзбекистонда квартира сотиш учун ҳужжатлар: тўлиқ рўйхат, қоидалар ва маслаҳатлар