Moliya Maslahatlar

Ижара ёки ипотека: 2025 йилда танловда адашмаслик учун нималарга эътибор қаратиш керак

O‘qish vaqti 4 daqiqa
Kecha 15:46
Ижара ёки ипотека: 2025 йилда танловда адашмаслик учун нималарга эътибор қаратиш керак

Ўзбекистоннинг кўплаб аҳолиси учун ижара ва ипотека ўртасидаги танлов ҳамон долзарб масала бўлиб қолмоқда. Бир томондан - ижаранинг мослашувчанлиги ва эркинлиги. Бошқа томондан - ўз кўчмас мулкига эгалик қилишнинг барқарорлиги ва ишончлилиги. Қайси бирини танлаш маъқул? Рақамлар, мисоллар ва маҳаллий бозор ҳақиқатларини ҳисобга олган ҳолда бу масалани кўриб чиқамиз.

Ижара эркинлиги: афсона ёки ҳақиқат?

Кўпинча ижара мослашувчанлик билан оқланади: кўчиб ўтиш, туман ёки шаҳарни ўзгартириш имконияти. Бу тўғри. Аммо бу эркинлик учун жамғармаларни бутунлай йўқотиш эвазига тўлаш керак. Ипотека, қаттиқ шартларига қарамай, актив шакллантиришга ёрдам беради. Ҳар бир тўлов - бу ўз уйингизга қадам. Узоқ муддатли истиқболда ижара - бу бошқаларнинг шартларига боғлиқлик ва мустаҳкам пойдеворнинг йўқлиги демакдир.

,Ўзбекистонда, айниқса йирик шаҳарларда уй-жой ижараси нархи тез суръатлар билан ошиб бормоқда. Тошкент шаҳрида 2025 йилга келиб бир хонали квартирани ижарага олиш нархи ўртача 400-450 доллар атрофида бўлади. Икки ва уч хонали квартиралар 600-700 долларга, янги қурилган уйлар ва марказий ҳудудларда эса 800 доллар ва ундан юқори нархларда ижарага берилади.

Шу билан бирга, ижара учун сарфланган пул ҳеч қачон қайтмайди. Бир йилда ижарачи тахминан 6000 доллар, 10 йилда эса 60000 доллар тўлайди. Бу иккиламчи бозордан тўлақонли квартира сотиб олиш нархига тенг. Бундан ташқари, ҳар йили ижара нархи ошиши мумкин, айниқса инфляция ва бозордаги нархларнинг беқарорлиги шароитида.

Кўриб турганимиздек, ижара - бу вақтинчалик ечим бўлиб, у капитални шакллантирмайди ва инсонга келажакка ишонч туйғусини бермайди.

Ипотека: барқарорлик, аммо мажбуриятлар билан

Кўпчилик учун ипотека молиявий етукликка эришиш йўлидир. Ҳа, у бошланғич сармоя, интизом ва барқарор даромадни талаб қилади. Аммо бунинг эвазига инсон энг муҳим нарсага - ўз мулкига эга бўлади.

Одатий ҳолатни кўриб чиқамиз:

  • Квартира нархи: 600 миллион сўм (тахминан 47-50 минг АҚШ доллари)
  • Бошланғич тўлов: 30% (180 миллион сўм)
  • Кредит муддати: 10 йил
  • Ойлик тўлов: тахминан 7 миллион сўм атрофида бўлади
Барча ҳисоб-китоблар таҳминий. Сизнинг ҳолатингиздан ва ипотека дастуридан келиб чиққан ҳолда шартлар ва кўрсатилган қийматлар ўзгариши мумкин. Аниқ ҳисоб китобни амалга ошириш учун ипотека брокерига мурожаат қилинг

Бир қарашда, ойлик тўлов миқдори ижара ҳақига тенг, ҳатто ундан бироз юқори бўлиши мумкин. Аммо муҳим фарқ бор: ипотека ойлик тўловларни инвестицияга айлантиради. 10 йилдан сўнг сиз нафақат кредитдан халос бўласиз, балки нархи ошиши эҳтимоли бўлган кўчмас мулкнинг тўлиқ эгасига айланасиз.

Қиймат ўсишига мисол:

2021-2022 йилларда сотиб олинган квартиралар аллақачон 30-50 фоизга қимматлашган. Бу шуни англатадики, ипотека орқали сотиб олиш нафақат уй-жой масаласини ҳал қилади, балки жамғармаларни қадрсизланишдан ҳам ҳимоя қилади.

Хавф-хатарлар ва нозик жиҳатлар: нималарни ҳисобга олиш керак

Ҳар қандай қарор онгли равишда қабул қилиниши лозим. Иккала ёндашувнинг асосий афзалликлари ва камчиликларини кўриб чиқамиз:

Ижара

Афзалликлари:

  • Мослашувчанлик: исталган вақтда кўчиб ўтиш, ҳудудни ўзгартириш, воз кечиш мумкин
  • Катта бошланғич тўлов талаб қилинмайди
  • Ноаниқлик ёки қисқа муддатли кўчишлар даврида қулай

Камчиликлари:

  • Узоқ муддатда юқори харажат
  • Капитал ва мулк ҳуқуқининг йўқлиги
  • Тўсатдан кўчириб юбориш ёки тўловнинг ошиши эҳтимоли

Ипотека

Афзалликлари:

  • Мулк ва капиталнинг шаклланиши
  • Тўловларнинг белгиланган муддати
  • Уй-жой нархининг ошишидан ҳимояланиш
  • Келажакка ишонч

Камчиликлари:

  • Бошланғич тўлов зарур
  • Узоқ муддатли молиявий мажбуриятлар
  • Барқарор даромад талаб этилади
  • Дастлабки босқичлардаги молиявий юклама

Хулоса: нимани танлаш маъқул?

Ижара қуйидаги ҳолларда оқилона танлов бўлиши мумкин:

  • Карьера бошида
  • Бошланғич тўлов имконияти бўлмаганда
  • Тез-тез кўчиб юриш ёки хизмат сафарлари бўлган ҳолатларда
  • Барқарор даромад бўлмаганда

Ипотека эса қуйидагилар учун яхши ечим бўлиши мумкин:

  • Узоқ муддатли режалар тузаётган инсонлар
  • Барқарор иш ўрнига эга бўлган инсонлар
  • Маблағини сақлаш ва кўпайтириш истагида бўлганлар
  • Оиласининг келажагини ўйлайдиган инсонлар

SalomUy маслаҳати

Тўғри танланган ипотека "10 йиллик қарз" эмас, балки эркинлик ва молиявий мустақилликка қадам демакдир. Ижарадан фарқли ўлароқ, ипотеканинг ҳар бир тўлови сизни мулк эгасига айлантиради. Кўчмас мулк нархларининг доимий ўсиши шароитида бу нафақат фойдали, балки оқилона қарордир.

Қарор қабул қилишдан олдин молиявий барқарорлигингизни баҳоланг, бозорни таҳлил қилинг ва ипотека брокери билан маслаҳатлашинг. Баъзида тўғри ҳисоб-китоб ва дастурни тўғри танлаш ипотекани дастлаб кўринганидан ҳам осонроқ қилиши мумкин.

Кўпчилик квартира сотиб олишни кечиктиради, чунки ипотекадан чўчийди - шартлар, фоизлар, ҳужжатлар ваҳимага солади. Аммо кўпинча бу қўрқув маълумот етишмаслигидан келиб чиқади.

Айнан шу сабабли SalomUy’да ипотека брокери фаолият юритади. Ушбу хизмат қуйидагиларга бепул ёрдам беради:

  • Қулай ипотека дастурини танлаш
  • Ойлик тўловни ҳисоблаш
  • Барча ҳужжатларни тайёрлаш
  • Калитларни олгунга қадар бутун жараён давомида ёрдам
Kecha 15:46

Maqola sizga yoqdimi?

Izohlar

Ўзбекистонда эскроу тизими қандай ишлайди?
Yangiliklar Moliya

Ўзбекистонда эскроу тизими қандай ишлайди?

O‘qish vaqti 8 daqiqa
2025-yil 23-iyul