Молия

O‘zbekistonda ipoteka subsidiyasi: kimlar olishi mumkin va qanday murojaat qilish kerak

O‘zbekistonda ipoteka subsidiyasi: kimlar olishi mumkin va qanday murojaat qilish kerak

Ўзбекистонда ипотека субсидияси: кимлар олиши мумкин ва қандай мурожаат қилиш керак?

2026-йилда Ўзбекистонда фуқароларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат субсидиялаш дастури давом этмоқда. Бу аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига ипотекага қулай шартларда уй-жой сотиб олиш имконини берувчи ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг асосий усулларидан биридир. Ушбу мақолада субсидия нима экани, унга кимлар даъвогар бўлиши мумкинлиги, қандай ҳужжатлар талаб этилиши ва уни расмийлаштириш жараёни қандай кечиши ҳақида батафсил маълумот берамиз.

Субсидия нима

Субсидия — бу давлат томонидан уй-жой сотиб олишга қийналаётган фуқароларга кўрсатиладиган молиявий ёрдам. У ипотека бўйича бошланғич тўловнинг бир қисмини қоплаши ёки кредит фоизларининг бир қисмини тўлаб бериши мумкин.

Субсидияларни молиялаштириш давлат бюджетидан амалга оширилади ва уларнинг тақсимланишини тегишли идоралар назорат қилади. Шу тариқа, давлат маблағларни ҳақиқатан ҳам ёрдамга муҳтож фуқаролар олишини таъминлашга интилади.

Кимлар субсидия олишга даъвогар бўлиши мумкин

Ипотека субсидияларидан белгиланган танлов мезонларига мос келадиган Ўзбекистон фуқаролари фойдаланиши мумкин. Ариза берувчи ва аризада кўрсатилган яқин қариндошларнинг ўртача ойлик даромади Тошкент шаҳрида 3 672 000 сўмдан 12 512 000 сўмгача, Қорақалпоғистон ва бошқа ҳудудларда эса 3 672 000 сўмдан 10 880 000 сўмгача бўлиши керак.

Ўзбекистонда ипотека субсидиясига қуйидагилар даъвогар бўлишлари мумкин:

  • шахсий уй-жойига эга бўлмаган фуқаролар (шунингдек, улар билан бирга истиқомат қилувчи оила аъзолари)
  • эр-хотиннинг ёши 30 дан ошмаган ёш оилалар
  • мамлакатга қайтган ва давлат қўллаб-қувватлаш дастурида расман рўйхатдан ўтган меҳнат муҳожирлари.
  • қишлоқ ва чекка ҳудудларда фаолият юритаётган ижтимоий соҳа ходимлари (шифокорлар, ўқитувчилар, ижтимоий ходимлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари)
  • оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёллар (масалан, ёлғиз оналар ва бева аёллар)
  • ногиронлиги бўлган шахслар ёки оғир сурункали касалликларга чалинганлар

Давлат субсидия олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар тоифалари рўйхатини вақти-вақти билан қайта кўриб чиқиши мумкин. Мақолада Ўзбекистонда имтиёзли ипотека дастурларини ривожлантириш истиқболлари ҳақида батафсил маълумот берилган.

Номзодлар қандай танланади

Субсидияларни тақсимлаш жараёни бир неча босқичда амалга оширилади. Бунда ариза берувчининг қуйидаги мезонларга мувофиқлиги текширилади:

  • Шахсий мулкда уй-жойнинг мавжудлиги. Ариза берувчининг уй-жойи бор-йўқлиги текширилади.
  • Молиявий аҳвол. Ариза берувчининг даромади ва ипотека мажбуриятларини бажариш имконияти баҳоланади.
  • Ижтимоий ҳолат. Ёрдамга муҳтож фуқароларнинг ижтимоий ҳолати ҳисобга олинади.
  • Соғлиқ ҳолати. Ногиронлик ва сурункали касалликлар каби ҳолатлар инобатга олиниши мумкин.

Аризалар топширилгандан сўнг, тегишли давлат органлари маълумотларни текширади, олувчилар рўйхатини шакллантиради ва натижаларни расмий платформаларда эълон қилади.

Субсидияни расмийлаштириш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади

Ипоткали субдияга ариза топшириш учун қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотлар талаб қилиниши мумкин:

  • ариза берувчининг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи ҳужжат
  • оилавий ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатлар: никоҳ тузилганлиги, фарзандлар туғилганлиги ёки никоҳдан ажралганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ва бошқалар
  • яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги маълумотлар
  • шахсий мулкда уй-жой бор-йўқлиги ҳақидаги маълумотлар
  • ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромадлари ҳақидаги маълумотлар.
  • қўшимча даромад манбалари мавжуд бўлса, даромадлар тўғрисидаги декларация

Ҳужжатларни my.gov.uz портали орқали электрон шаклда юбориш мумкин.

Субсидия олиш учун қандай ариза топшириш керак

Аризани икки усулда топшириш мумкин:

  • туман ва шаҳарлардаги Давлат хизматлари марказларига (ДХМ) шахсан мурожаат қилиш орқали.
  • ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали онлайн тарзда.

Онлайн ариза топшириш тартиби

  1. 1Платформада рўйхатдан ўтиш
  2. 2Ариза шаклини тўлдириш
  3. 3Зарур ҳужжатларни юклаш

Субсидия олиш учун ариза берувчи ижтимоий мезонлар бўйича камида 30 балл тўплаши лозим. Якуний қарор дастурда белгиланган талаблар ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.

Ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлиги тегишли органлар томонидан 7 иш куни ичида текширилади. Шундан сўнг ариза кўриб чиқишнинг кейинги босқичларидан ўтади ҳамда ариза берувчига қабул қилинган қарор тўғрисида билдиришнома юборилади. Субсидияни расмийлаштиришнинг умумий муддати 7 иш кунидан ошиши мумкин.

Субсидия олиш жараёни қандай кечади

Ариза маъқуллангандан сўнг қуйидаги ишлар амалга оширилади:

  • Уй-жой танлаш ва қурилиш компанияси билан шартнома тузиш. Янги квартира ёки дастур шартларига рухсат этилган тақдирда, иккиламчи бозордан уй-жой танланади.
  • Банкда ипотека кредитини расмийлаштириш. Бунда банк субсидия дастурида иштирок этувчи банклардан бири бўлиши керак.
  • Бошланғич тўловни киритиш. Агар субсидия бошланғич тўловнинг бир қисмини қопласа, маблағ белгиланган тартибда ўтказилади.
  • Кредит шартномасини имзолаш. Барча расмийлаштириш ишлари якунлангач, банк субсидия тасдиғини олади ва маблағларни белгиланган тартибда ўтказади.

Квартира танлаш — субсидияли ипотека сари илк қадамдир, биз эса сизга мос вариантни топишда ёрдам беришга тайёрмиз. Агар янги уйлардан кўчмас мулк қидираётган бўлсангиз, SalomUy қидирувидан фойдаланинг. Махсус фильтрлар ёрдамида талабингиз ва бюджетингизга мос хонадонни танлаш жуда қулай, ТЖМ саҳифаларида эса қурувчи ҳақидаги барча муҳим маълумотларни дарҳол билиб олишингиз мумкин.

Квартира топиш

Субсидия турлари

Ўзбекистонда уй-жой сотиб олиш учун давлат ёрдамининг икки шакли мавжуд:

  • бошланғич тўлов учун субсидия — ипотека расмийлаштиришда мажбурий бошланғич тўловнинг бир қисмини қоплайди.
  • кредит фоизларини қисман қоплаш учун субсидия — кредит фоизларининг бир қисмини тўлаш орқали қарз олувчининг молиявий юкини енгиллаштиради

Қайси турдаги субсидия ажратилиши дастур шартлари ва ариза берувчининг ҳолатига боғлиқ.

Субсидия қанча вақт ичида ўтказилади

Банк томонидан тегишли сўров ва зарур ҳужжатлар тақдим этилгач, дастлабки бадал учун субсидия 5 иш куни ичида ўтказиб берилади.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда ипотекани субсидиялаш давлат дастури белгиланган мезонларга мос келадиган фуқароларга дастурда кўзда тутилган шартлар асосида уй-жой сотиб олишга ёрдам беради. Субсидия ажратилиши талабларга мувофиқлик, текширув натижалари ва аризанинг маъқулланишига боғлиқ. Ҳужжат топширишдан олдин дастурнинг амалдаги шартлари ҳамда унда иштирок этувчи банк талабларини аниқлаштириб олиш тавсия этилади.

Изоҳлар

  • Круто

    • Men ❤️ uy olmoqchiman

      • Ra'no, assalomu alaykum. Niyatingizga yetishishingizga tilakdoshmiz ❤️

    • Subsidiya berilgan uylar nechi xonalik va qacha vaqta topshiriladi

      • Sarvinoz , savolingiz uchun rahmat. Agar biror bir ma'lum TJM topgan bo'lsangiz, va u subsidiya dasturiga mos kelsa, ushbu ma'lumotni quruvchi kompaniyadan so'rashingizni tavsiya etamiz.

    • Subsidiya olish uchun uylangan bo'lishligi shartmi?

      • Xon, savolingiz uchun rahmat. Yo‘q, subsidiya olish uchun uylangan yoki turmush qurgan bo‘lish kerak emas. Yolg‘iz shaxslar ham subsidiya olish uchun ariza topshirishlari mumkin. Biroq, subsidiya dasturida oilaviy holat inobatga olinadi: turmush qurganlar, ayniqsa farzandli oilalar, ustunlikka ega bo‘lishlarii mumkin.

    • Супсидияни бизлар камбагаларгахам насиб килармикан бизлар туловини килишимизга давлатимиз ёрдам беришадими

      • Мухаммадиева Назира, саволингиз учун рахмат. Субсидияга ариза топшириш жараёни аллақачон бошланган. Омадингизни синаб кўринг!

    • Ман уй олмоқчидим ман ҳам умит қилсам бўлармикан супсидияга уй олишга

      • Sohiba, ассалому алайкум. Фикрингиз учун раҳмат. Албатта, омадингизни синаб кўринг!

    • 2026 yil may oyining 27 kunida ariza topshirdim my.gov.uz. saytidan. Limitlar tugagan deb xabar kelmoqda. Yana qachon ochiladi ariza berish jarayoni.

      • Aziza, Aziza, assalomu alaykum. Agar limit tugagan bo'lsa, keyingi yilni kutishingizni tavsiya etamiz.

    • Subsidiyaga 3 marta ariza topshirdim hammasida rad javobi kelyapti 1 ta farzandim bor yosh oilamiz uy olib chiqishimiz kerak davlat bizga yordam beradimi yoki faqat puli bor davlat ishida ishlaydiganlargami

      • Otajon, assalomu alaykum. Yuzaga kelgan muammodan afsusdamiz. Arizangizni kuchaytirish uchun maqolani qayta o‘rganib chiqishingizni tavsiya etamiz.

    • Субсидияга берилган уйлар кандай ахволда берилади?? Масалан уй ичлари ремонтланган боладими?

      • Dilfuza, ассалому алайкум. Саволингиз учун ташаккур. Субсидияга бериладиган уй-жойнинг қурувчисига боғлиқ.

    • 2026 yil iyul oyida ochiladi degan edi qachon ochiladi subsidiya

      • Assalomu alaykum, savolingiz uchun rahmat. Subsidayaga arizalar qabul qilish jarayoni allaqachon 16-mart kuni boshlangan edi.

    Оммабоп

    Маслаҳатлар

    2026-йилда Тошкентда свет, газ ва сув нархлари: тўлиқ тарифлар жадвали

    2026-йил 3-апрел

    2026-йилда Тошкентда свет, газ ва сув нархлари: тўлиқ тарифлар жадвали
    Янгиликлар

    SalomUy’да Ўзбекистон қурувчиларининг каталоги пайдо бўлди

    2026-йил 20-октябр

    SalomUy’да Ўзбекистон қурувчиларининг каталоги пайдо бўлди