Ўзбекистонда 2026 йилда кўчмас мулк ҳадя шартномаси: батафсил қўлланма
Ўқиш вақти 6 дақиқа
2026-йил 20-октябр янгиланди

Мазмуни
- Кўчмас мулкни ҳадя қилиш шартномаси ҳақида маълумот
- Ўзбекистонда ҳадя шартномаси шакли
- Кўчмас мулкни ҳадя қилишни расмийлаштириш бўйича босқичма-босқич йўриқнома
- 2026-йилда кўчмас мулкни ҳадя қилиш учун солиқлар ва харажатлар
- Чекловлар ва тақиқлар
- Ҳадя шартномасини бекор қилиш мумкинми
- Ҳадя, мерос ёки олди-сотди шартномаси: қайси бири фойдалироқ
- Кўчмас мулкни ҳадя қилишда тез-тез учрайдиган хатолар
- Хулоса
Кўчмас мулкни ҳадя қилиш — 2026-йилда Ўзбекистонда энг кўп талаб қилинадиган битимлардан бири ҳисобланади. Квартира учун ҳадъя шартномаси уй-жойни қариндошга ёки бошқа шахсга кўчмас мулк учун ҳақ олмасдан ўтказиб бериш имконини беради. Ота-оналар фарзандларига квартиралар ҳадя қилишади, эр-хотинлар ўз улушларини алмашишади, кексалар эса уй-жойни меросхўрларга олдиндан топширишади. Мулкни топширишнинг бу шакли оддий ва тез, бироқ муҳим юридик хусусиятларга эга.
Хатоларга йўл қўймаслик учун қуйидагиларни билиш зарур: ҳадя шартномасини қандай тўғри тузиш, қандай ҳужжатлар талаб қилиниши, қачон солиқ тўлаш ва қайси ҳолларда битимни бекор қилиш мумкинлиги.
Кўчмас мулкни ҳадя қилиш шартномаси ҳақида маълумот
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига кўра, ҳадя шартномаси — бу бир томон (ҳадя берувчи) бошқа томонга (ҳадя олувчига) кўчмас мулкни бепул бериш ёки бериш мажбуриятини оладиган келишувдир.
Битимни расмийлаштиришдан олдин, муайян вазиятда ҳадъя шартномасини тузиш мумкин-мумкин эмаслигини, ким ҳадъя қилувчи сифатида иштирок этишга ҳақли эканини ва қонунчиликда қандай чекловлар назарда тутилганлигини аниқлаб олиш муҳимдир. Масалан, шерик мулкдорларнинг ҳуқуқлари, тақиқларнинг мавжудлиги ва кўчмас мулкнинг ҳуқуқий мақомини ҳисобга олиш зарур.
Битимнинг асосий белгилари:
- беғаразлик — ҳадя қилувчи эвазига ҳеч нарса олмайди
- ихтиёрийлик — ҳар иккала томон ҳам битимга рози бўлиши шарт
- ҳақиқийлик — фақат мавжуд бўлган кўчмас мулк шартнома предмети бўлиши мумкин
Ўзбекистонда 2026-йилда кўчмас мулкни ҳадя қилиш шартномаси қуйидагиларга тааллуқли бўлиши мумкин:
- квартиралар
- хусусий уйлар
- ер участкалари
- нотурар жой бинолари (офис, омбор, дўкон)
Ўзбекистонда ҳадя шартномаси шакли
Кўчмас мулкни ҳадя қилиш фақат ёзма шаклда расмийлаштирилади ва албатта нотариус томонидан тасдиқланади. Шундан сўнг, мулк ҳуқуқининг ўтиши кадастр хизмати орқали давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.
Шартномада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
- томонларнинг маълумотлари (паспорт реквизитлари)
- объектнинг аниқ тавсифи (манзили, майдони, кадастр рақами)
- юкламалар (гаров, хатлаш, қарзлар) мавжуд эмаслиги тасдиқланиши
- битимнинг бепул эканлиги шарти
Кўчмас мулкни ҳадя қилишни расмийлаштириш бўйича босқичма-босқич йўриқнома
Ўзбекистонда 2026-йилда ҳадя шартномасини расмийлаштириш тартиби қуйидагича:
1-қадам. Ҳужжатларни тайёрлаш
- ҳадя қилувчи ва ҳадя олувчининг паспортлари
- кўчмас мулкнинг кадастр паспорти
- мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома
- турмуш ўртоғининг нотариал розилиги (агар мол-мулк умумий бўлса)
2-қадам. Шартнома тузиш
Шартномани мустақил равишда ёки нотариус ёрдамида тузиш мумкин. Энг муҳими, объектнинг хусусиятлари ва томонларнинг реквизитларини аниқ кўрсатишдир.
3-қадам. Нотариал тасдиқлаш
Нотариус битимнинг қонунийлигини, томонларнинг шахсини текширади ва шартномани тасдиқлайди.
4-қадам. Давлат рўйхатидан ўтказиш
Нотариал тасдиқлангандан сўнг, мулк ҳуқуқининг ўтишини кадастр хизматида рўйхатдан ўтказиш зарур. Фақат шундан кейингина ҳадя олувчи кўчмас мулкнинг тўлақонли эгасига айланади.
Баъзида ҳадъя шартномасини расмийлаштириш бир кўчмас мулк сотилиб, бошқаси харид қилинадиган битимлар занжирининг бошланиши бўлади. Агар квартирангизни сотмоқчи бўлсангиз, SalomUy платформасига эълон жойлаштиришни тавсия қиламиз. Бу бор-йўғи бир неча дақиқа вақтингизни олади: харидорлар эътиборини тортиш учун суратларни ва батафсил тавсифни қўшишни унутманг.
2026-йилда кўчмас мулкни ҳадя қилиш учун солиқлар ва харажатлар
Ўзбекистонда 2026-йилда кўчмас мулкни ҳадя қилишда солиқ солиш қоидалари бевосита ҳадя берувчи ва ҳадя олувчи ўртасидаги қариндошлик даражасига боғлиқ бўлади. Бу битимнинг фойдалилигига таъсир этувчи асосий омиллардан биридир.
Кўплаб мулкдорларни Ўзбекистонда квартира учун ҳадъя шартномасини расмийлаштириш қанчага тушиши қизиқтиради. Якуний харажатлар нотариал тариф, давлат божи, рўйхатдан ўтказиш хизматлари ҳамда солиқ мажбуриятларининг мавжудлигига боғлиқ бўлади. Ҳужжатларни расмийлаштиришдан олдин аниқ суммани нотариусдан билиб олган маъқул.
Яқин қариндошлар ўртасида ҳадя
«Яқин қариндошлар» тоифасига қуйидагилар киради:
- ота-оналар ва фарзандлар
- эр-хотинлар
- туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар
Яқин қариндошлар ўртасидаги ҳадъя шартномаси кўчмас мулкни оила ичида бошқа шахс номига ўтказишнинг қулай усули бўлиши мумкин. Бироқ, уни расмийлаштиришдан олдин қариндошлик даражасини текшириб кўриш зарур, чунки солиқ оқибатлари ва тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхати шунга боғлиқ бўлиши мумкин.
Агар кўчмас мулк оила аъзолари орасида ҳадя қилинса, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС) ундирилмайди. Бу шуни англатадики, отасидан квартира олган ўғил ёки эридан уй олган хотин солиқ юкламасидан озод ҳолда кўчмас мулк эгасига айланади.
Бу, масалан, солиқ мажбуриятлари доимо юқори бўладиган олди-сотди шартномасига нисбатан ҳадя шартномасининг асосий афзалликларидан биридир.
Бегоналарга ҳадя қилиш
Агар кўчмас мулк узоқ қариндошларга ёки бегона шахсларга ҳадя қилинса, олувчи жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини (ЖШДС) тўлаши шарт. Солиқ миқдори кадастр ҳужжатларида кўрсатилган ҳадя қилинган кўчмас мулкнинг бозор қийматига боғлиқ бўлади.
Масалан:
- агар квартиранинг қиймати 400 миллион сўм бўлса ҳадя олувчи учун солиқ айнан шу суммадан ҳисобланади
- солиқ ҳадя шартномаси расмийлаштирилгандан сўнг белгиланган муддатда бюджетга тўланади
Ҳадя қилишдаги қўшимча харажатлар
Солиқдан ташқари, 2026-йилда Ўзбекистонда кўчмас мулкни ҳадя қилишда томонлар яна бир нечта мажбурий харажатларни амалга оширишлари лозим:
Нотариал хизматлар
- шартномани нотариусда мажбурий тасдиқлаш
- тариф объектнинг нархига, ҳудудга ва битимнинг мураккаблигига боғлиқ бўлади
- мулк ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтишини кадастр хизматида рўйхатдан ўтказиш учун тўланади
- бож миқдори қатъий бўлиб, давлат томонидан белгиланади
Кадастр хихмати хизматлари
- ҳадя олувчининг номига янги кадастр паспортини расмийлаштириш
- кўчмас мулк давлат реэстрига ўзгартиришлар киритиш
Чекловлар ва тақиқлар
2026-йилда Ўзбекистонда қуйидаги ҳолларда кўчмас мулкни ҳадя қилишга рухсат берилмайди:
- вояга етмаган ва муомалага лаёқатсиз шахслар номидан уларнинг вакиллари томонидан
- беморлар, ўқувчилар ёки уларнинг қариндошлари томонидан тиббиёт, таълим ва ижтимоий соҳа ходимларига
- ҳадя олувчи эвазига бирор ҳаракат бажариши шарти билан (бу энди ҳадя эмас, балки айирбошлаш ёки олди-сотди ҳисобланади)
Ҳадя шартномасини бекор қилиш мумкинми
Қонун ҳадяни фақат алоҳида ҳолларда бекор қилишга йўл қўяди:
- агар ҳадя олувчи ҳадя қилувчига ёки унинг оиласига қарши жиноят содир этган бўлса;
- агар мол-мулкдан уни йўқ қилиш ёки жиддий шикастлаш хавфи туғдирадиган тарзда фойдаланилаётган бўлса
- агар шартнома тузилгандан сўнг ҳадя қилувчининг моддий аҳволи кескин ёмонлашган бўлса
Ҳадя, мерос ёки олди-сотди шартномаси: қайси бири фойдалироқ
2026-йилда Ўзбекистондаги кўплаб мулк эгалари учта вариантдан бирини танлайдилар: ҳадя қилиш, мерос қолдириш ёки сотиш.
Агар квартирани ҳадъя қилиш варианти кўриб чиқилаётган бўлса, уни нафақат мерос қолдириш, балки олди-сотди шартномаси билан ҳам таққослаш муҳимдир. Танлов мулкни бировнинг номига ўтказиш мақсадига, томонлар ўртасидаги муносабатлар ва расмийлаштириш харажатларига боғлиқ бўлади.
Ҳадя:
- тез расмийлаштирилади
- қариндошлар учун солиқ йўқ
- рўйхатдан ўтказилгандан сўнг бекор қилиш қийин.
Мерос:
- мол-мулк эгасида умрининг охиригача қолади
- меросга кириш жараёни кўпроқ вақт талаб этади
Олди-сотди:
- битим тушунарли ва шаффоф
- солиққа тортилади, харидор томонидан тўланиши шарт
Кўчмас мулкни ҳадя қилишда тез-тез учрайдиган хатолар
Ҳужжатларни имзолашдан олдин, муайян вазиятда ҳадъя шартномасини қўшимча розиликларсиз расмийлаштириш мумкинлигини аниқлаб олиш лозим. Шунингдек, нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказишни ҳисобга олган ҳолда, ҳадъя шартномаси қанчага тушишини олдиндан билиб олиш фойдалидир.
Ҳадъяни расмийлаштиришда кенг тарқалган хатоларга қуйидагилар киради:
- ҳужжатларда объектнинг кадастр рақами кўрсатилмаганлиги
- шартномани нотариал тасдиқламасдан имзолаш
- мулк ҳуқуқининг ўтиши давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги
- гаровга қўйилган ёки хатланган кўчмас мулкни ҳадя қилишни расмийлаштириш
Бу хатолар шартноманинг ҳақиқий эмас деб топилишига ёки суд низоларига сабаб бўлиши мумкин.
Хулоса
2026-йилда Ўзбекистонда хонадонни ҳадя қилиш кўчмас мулкни беғараз ўтказиш усулларидан бири бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга, яқин қариндошлар ўртасида тузиладиган ҳадъя шартномаси ҳам, бошқа битимлар каби, ҳужжатлар ва солиқ шартларини текширишни талаб этади. Хатоларга йўл қўймаслик учун уни расмийлаштиришдан олдин нотариус ёки юрист билан маслаҳатлашиш тавсия қилинади.
2026-йил 20-октябр янгиланди



