Молия Хонадон танлаш

Кўлланма: Ўзбекистонда 2026-йилда ипотека тўлови учун даромад солиғини қайтариш

Кўлланма: Ўзбекистонда 2026-йилда ипотека тўлови учун даромад солиғини қайтариш

Агар сиз ипотекага квартира сотиб олган бўлсангиз, солиқ имтиёзи ҳисобига пулнинг бир қисмини қайтариб олишингиз мумкин.

Ипотека тўловида қандай имтиёзлар мавжуд

Ипотека кредитини тўлашда даромад солиғи бўйича солиқ имтиёзидан фойдаланиш мумкин. У ипотека кредитини қоплашга йўналтириладиган даромадлардан олинадиган ЖШДС‘нинг бир қисмини қайтариш имконини беради.

Имтиёз ипотека тўловларининг алоҳида тоифаларига нисбатан — MySoliq даги тоифа рақамига қараб қўлланилади:

  • 16.4.1— субсидиядан фойдаланган ҳолда кўчмас мулк сотиб олишда
  • 16.4.2 — ёш оилалар тоифасига кирувчи ҳамда қонунчиликда назарда тутилган шартларда ипотека кредити олган эр-хотинлар учун.
  • 16.4.3 — ҳарбийлар учун

Бугунги кунда имтиёзли ипотека мамлакатда квартира сотиб олишнинг асосий воситаларидан бири бўлиб қолмоқда, айниқса янги қурилган уйлар нархи ошиб бораётган ҳамда ўрта даромадли оилаларнинг уй-жой харид қилиш имконияти чекланган бир шароитда.

Агар сиз ипотека асосида харид қилиш учун эндигина кўчмас мулк кўз остига олаётган бўлсангиз, SalomUy’да турли мақсадлар ва бюджетга мос вариантлар жамланган махсус бўлим мавжуд: янги уйлар, иккиламчи уй-жойлар, ҳовлилар ва ер участкалари.

Объект танлаш

Даромад солиғининг бир қисмини қандай қайтариш мумкин

MySoliq сервисида аризани расмийлаштиришда мос тоифани танлаш мумкин.  Даромад солиғининг бир қисмини қайтаришни MySoliq иловаси орқали онлайн расмийлаштириш мумкин.

1-қадам. «Менинг солиқларим» бўлимини очинг

1. MySoliq иловасига киринг ва «Хизматлар» бўлимида «Солиқларим» бандини танланг.

2. Сўнг «Солиқ имтиёзларини қайтариш» тугмасини босинг — «Солиқ декларацияси» шакли очилади.

2-қадам. Солиқ декларациясини тўлдиринг

Биринчи блокда шахсий маълумотларингиз автоматик тарзда акс этади.

Иккинчи блокда қуйидагилар зарур:

1. «Йилни танланг» майдонида имтиёз олмоқчи бўлган йилни кўрсатинг.«Ҳисобот тури» майдонида «Қайта ҳисобот» вариантини танланг.

2. Учинчи блокда асосий расмий иш жойингизни танланг. Агар улар бир нечта бўлса, ҳаммасини кўрсатинг.

3. Сўнг «Файл бириктириш» тугмасини босинг. Агар сизда қўшимча иш жойидан олинган иш ҳақи тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлса, ушбу бандни тўлдириш керак. Иловадаги қўлланмага мувофиқ керакли ҳужжатларни юкланг.

4. Агар юклаш учун қўшимча файллар бўлмаса — 3-бандни ўтказиб юборинг ва дарҳол «Сақлаш ва давом эттириш» тугмасини босинг.

   3-қадам. Солиқ имтиёзи турини танланг

1. «Ҳисобот шакллари» бўлимида «Имтиёз турини танланг» тугмасини босинг ва қуйидагини кўрсатинг: Soliq solinmaydigan daromadlar (SK-38-moddasi).

2. Сўнг «Фойда» категориясини танланг ва пайдо бўлган майдонда қуйидагини кўрсатинг: «Ипотека кредитига тўлаган тўловларим».

3. Шундан сўнг мос келувчи категорияни танланг:

  • 16.4.1 — субсидия асосида сотиб олинган кўчмас мулк учун
  • 16.4.2 — «Ёш оила» дастури бўйича сотиб олинган кўчмас мулк учун
  • 16.4.3 — ҳарбий хизматчилар учун

Сўнгра шартнома бўйича қуйидаги маълумотларни кўрсатиш керак: 

4. Корхона СТИР‘и — қурувчининг СТИР‘ини кўрсатинг.

5. Шартнома рақами ва санаси — қурувчи билан тузилган шартномадаги маълумотларни киритинг.

6. Жами йўналтирилган сумма — кўчмас мулкнинг тўлиқ қийматини кўрсатинг.

7. Фойдаланилган сумма — сиз аллақачон тўлаган суммани, яъни дастлабки бадал миқдорини кўрсатинг.

8. Тасдиқлаш учун қуйидаги ҳужжатларни қўшинг:

  • қурувчи билан шартнома
  • банк билан шартнома
  • банк билан шартнома никоҳ гувоҳномаси (мавжуд бўлса)
  • ипотека тўлови ҳақидаги квитанциянинг сканерланган нусхаси ёки скриншоти

Танланган имтиёз категориясига (16.4.1–16.4.3) қараб ҳужжатлар рўйхати фарқ қилиши мумкин. Юкланган файлларнинг умумий ҳажми 10 МБ дан ошмаслиги керак. Зарурат тўгиланда ҳужжатларни онлайн-сервислар орқали олдиндан сиқиш мумкин.

9. Барча ҳужжатлар юклангандан сўнг «Давом эттириш» тугмасини босинг ва аризани юборинг.

4-қадам. Ортиқча тўловни қайтариб олинг

Ариза текширилиб, ЖШДС қайтарилиши тасдиқланганидан сўнг MySoliq иловасининг бош экранига қайтинг.

1. Яна «Солиқларим» бўлимини очинг ва «... бўйича қарздорликни ҳисобга олиш» бандини танланг.

2. «Ортиқча тўловни қайтариш» бўлимида қайтариш мумкин бўлган сумма пайдо бўлади. Пулни олиш учун банк картангизни олдиндан бириктириб қўйинг.

Изоҳлар

  • Кизимга 16.4.1 субсидия асосида кв.сотиб олган эдик,фойдаси буладими?

    • Мухитдин., ассалому алайкум, мурожаат учун ташаккур. Агар квартира 16.4.1 тоифаси бўйича субсидия асосида сотиб олинган бўлса, солиқ имтиёзидан фойдаланиш мумкин.

  • Ассалому алайкум. Иш хаки тулик ипотека кредити учун йуналтирилса - НДФЛдан имтиёзли даромад буйича чеклов йукми? Яъни даромад суммасига (бир йил учун) -чеклов борми ёки йукми?

    • Борис, ассалому алайкум. Аниқ маълумотни Солиқ қўмитаси ёки MySoliq орқали аниқлаштиришни тавсия қиламиз.

Оммабоп

ТЖМ шарҳлари

Oxygen Development компаниясидан Modern Sergeli ТЖМ: Тошкентнинг Сергели туманидаги турар-жой мажмуаси шарҳи

Бугун 14:28

Oxygen Development компаниясидан Modern Sergeli ТЖМ: Тошкентнинг Сергели туманидаги турар-жой мажмуаси шарҳи
ТЖМ шарҳлари

Yangi O‘zbekiston Massivi турар-жой мажмуаси: лойиҳа шарҳи, хонадонлар нархлари ва инфратузилма

2026-йил 16-октябр

Yangi O‘zbekiston Massivi турар-жой мажмуаси: лойиҳа шарҳи, хонадонлар нархлари ва инфратузилма