Тошкентда реновация доирасида аҳолига аввалгисидан 1,5 бараваргача каттароқ квартиралар таклиф этилади
Ўқиш вақти 1 дақиқа
2026-йил 16-ноябр

Тошкентда реновацияга тушган уйлар аҳолиси Янги Тошкентдан хонадон олишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги маълум қилди.
Мазкур имконият Президентнинг 10-ноябрьдаги йирик шаҳарсозлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга доир фармонида кўзда тутилган. Масалан, майдони 50 м² бўлган квартира эгасига 75 м² гача бўлган янги уй-жой таклиф қилиниши мумкин. Агар аввалги хонадон 70 м² бўлса, майдони 105 м² гача бўлган битта квартира ёки иккита алоҳида хонадон бериш вариантлари кўриб чиқилиши мумкин.
Бунда майдоннинг кенгайиши автоматик тарзда кафолатланмайди. Ҳар бир ҳолат кўчмас мулкнинг хусусиятлари ҳамда мулкдорларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда индивидуал тартибда кўриб чиқилади. Баҳолаш мустақил ташкилотлар жалб этилган ҳолда ўтказилади, майдон ҳажми, квартиралар сони ва компенсациянинг бошқа шартлари эса мулкдорлар билан келишилади.
Ҳокимликда реновациянинг асосий тамойиллари ўзгаришсиз қолиши таъкидланди: мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жараёнларнинг шаффофлиги ҳамда компенсация шартларининг ўзаро келишилиши
2026-йил 16-ноябр




