Маслаҳатлар Сотиб олиш

Ўзбекистонда 2026-йилда ипотекага қандай тайёргарлик кўриш керак: 7 муҳим қадам

Ўзбекистонда 2026-йилда ипотекага қандай тайёргарлик кўриш керак: 7 муҳим қадам

Ўзбекистондаги ипотека ўз уйига эга бўлишга ёрдам беради, аммо квартира билан бирга қарз олувчи кўп йиллар давомида мажбуриятларни ўз зиммасига олади. Ойлик тўлов оғир юкка айланмаслиги учун, банкка мурожаат қилишдан олдин ўз имкониятларингизни баҳолаш яхшироқдир. Ушбу материалда бошланғич тўловни қандай тайёрлаш, қулай тўловни ҳисоблаш, мос дастурни танлаш ва тўловларни муддатидан кечиктирмасдан ташкил этиш ҳақида сўз юритамиз.

1-қадам: қанча пул керак бўлишини ҳисобланг

Ўзбекистонда ипотекани расмийлаштиришдан олдин қилиниши керак бўлган биринчи нарса — квартира қийматининг қанча қисмини мустақил тўлай олишингизни аниқлашдир. Бошланғич тўлов қанчалик катта бўлса, кредит суммаси ва, қоида тариқасида, бутун муддат давомидаги ортиқча тўлов шунчалик кам бўлади.

Масалан, агар квартира 800 млн сўм турса, бошланғич тўлов қуйидагича бўлади:

  • 15% тўловда 120 млн сўм
  • 20% тўловда 160 млн сўм
  • 30% тўловда 240 млн сўм

Булар режалаштириш учун мисоллар, барча банкларнинг ягона шартлари эмас. Минимал тўлов ипотека дастури, турар жой тури ва кредитор талабларига боғлиқ. Айрим давлат дастурлари доирасида бирламчи бозордан уй сотиб олиш учун қийматнинг камида 15% миқдорида тўлов назарда тутилган бўлиб, шундан камида 5% қарз олувчининг ўз маблағлари бўлиши керак.

Бошланғич тўловдан ташқари, шартномани расмийлаштириш, кўчмас мулкни баҳолаш, суғурта, банк хизматлари, кўчиб ўтиш ва таъмирлаш харажатларини ҳам ҳисобга олинг. Уларнинг миқдори муайян квартира ҳамда битим шартларига боғлиқ бўлади.

Бошланғич тўлов учун истеъмол кредити олишга арзимайди: қўшимча қарз кредит юкини оширади ва банкнинг қарорига таъсир қилиши мумкин.

Ўзбекистонда ипотекали субсидия олишингиз мумкин-мумкинмалсигини текширинг. Ўзбекистонда белгиланган ижтимоий мезонларга ва банклар талабларига жавоб берадиган фуқаролар учун давлат томонидан қўллаб-қувватлаш назарда тутилган. Субсидия бошланғич тўловнинг бир қисмини ва фоиз харажатларини қоплаши мумкин. Субсидия ҳақидаги хабарнома ипотеканинг тасдиқланишини кафолатламайди: банк аризачининг даромадлари ва кредит тарихини алоҳида баҳолайди. Ариза топширишнинг амалдаги шартлари ва муддатларини my.gov.uz сайтидан ҳамда расмий меъёрий ҳужжатлардан текширинг.

2-қадам: қулай ойлик тўловни аниқланг

Ўзбекистонда ипотекани танлашда банк тасдиқлашга тайёр бўлган максимал суммага эмас, балки доимий молиявий қийинчиликларсиз яшай оладиган тўловга эътибор қаратиш муҳим.

Нафақат озиқ-овқат, транспорт ва коммунал хизматларга харажатларни, балки соғлиқни сақлаш, таълим, оилага ёрдам, дам олиш ва бошқа мунтазам эҳтиёжларга сарфланадиган харажатларни ҳам ҳисобга олинг.

Келажакдаги тўловни ҳисоблаш учун ипотека калькуляторидан фойдаланинг. Квартира қийматини, бошланғич тўлов миқдорини, кредит суммасини, фоиз ставкасини ва муддатини кўрсатинг. Бир нечта вариантни солиштиринг: тўловни ошириш, муддатни қисқартириш ёки арзонроқ квартира танлаш ойлик юкини сезиларли даражада ўзгартириши мумкин.

«Ипотека репетициясини» синаб кўринг. Уч ой давомида банкка тўлашни режалаштирган суммани алоҳида ҳисоб рақамига ўтказинг. Шу билан бирга, жорий ижара ҳақини ва одатий харажатларни тўлашда давом этинг. Агар бундай режим жамғармалардан доимий фойдаланмасдан ва янги қарзларсиз бажарилса, демак, сиз келажакдаги молиявий юкни яхшироқ тушунасиз.

3-қадам: кредит юкини текширинг

Банкка мурожаат қилишдан олдин барча амалдаги мажбуриятларингизни баҳоланг: истеъмол кредитлари, автокредит, муддатли тўловлар ва бошқа қарзлар бўйича тўловлар. Агар сиз бошқа кредит бўйича ҳамқарз олувчи бўлсангиз, бу ҳам банк томонидан тўлов қобилиятингизни баҳолашда ҳисобга олиниши мумкин. Ипотека тўлови ва умумий кредит юки ойлик даромадингизнинг 30% идан ошмаслиги керак деб ҳисобланади.

Ўзбекистонда Жисмоний шахсларга бериладиган аксарият кредитлар бўйича Марказий банкнинг кредит тўловларининг даромадга нисбати бўйича нормативи 50% ни ташкил этади, бунда истиснолар ҳам назарда тутилган. Бу тартибга солувчи кўрсатма бўлиб, тасдиқлаш кафолати эмас: банк ўз кредит сиёсатини, тасдиқланган даромадни ва бошқа омилларни ҳисобга олиши мумкин. Масалан, ойлик даромад 6 млн сўм бўлганда, 50% кўрсаткич кредитлар бўйича жами 3 млн сўм тўловларга тўғри келади.

Ариза топширишдан олдин, имкон қадар кичик ва қиммат кредитларни ёпинг, янги қарзлар олманг ва кредит тарихингизни текшириб кўринг. Агар даромадингиз барқарор бўлмаса ёки буюртмаларга боғлиқ бўлса, нафақат энг даромадли ойни, балки узоқроқ вақт давомидаги ўртача даромадни ҳам инобатга олинг.

4-қадам: мовофиқ уй-жой турини танланг

Ипотека шартлари янги қурилган ёки иккиламчи бозордан квартира сотиб олишингизга қараб фарқ қилиши мумкин. Нафақат фоиз ставкаларидаги фарққа эътибор қаратинг: кредитнинг тўлиқ қийматини, эҳтимолий таъмирлашни, расмийлаштириш харажатларини, уйнинг жойлашувини ва кўчиб киришгача бўлган вақтни солиштиринг 

Бирламчи уй-жой. Янги қурилган уйлар учун айрим дастурларда пастроқ ставкалар ва давлат рефинанслаштириши мавжуд. Бироқ, қурувчини, ер ва қурилиш ҳужжатларини, шартномани, уйни топшириш муддатларини ва квартира бериш шартларини текшириш керак. Агар уй ҳали тайёр бўлмаса, бир муддат ижара ҳақини тўлаш ва ипотекага хизмат кўрсатиш бир вақтда амалга оширилишини ҳисобга олинг, калитларни олгандан сўнг эса таъмирлаш учун қўшимча харажатлар талаб қилиниши мумкин.

Иккилачи уй-жой. Бундай квартира агар у яшаш учун тайёр бўлса, тезроқ кўчиб кириш имконини бериши мумкин. Битимдан олдин мулк ҳуқуқини, кадастр ҳужжатларини, юкламалар мавжудлигини, уй-жойнинг техник ҳолатини ва банкнинг объектга бўлган талабларини текширинг. Шунингдек, баҳолаш талаб қилинадими ва шартномада қандай суғурта турлари назарда тутилганини аниқланг.

5-қадам: банк таклифларини солиштиринг

Ариза топширишдан олдин солиштиринг:

  • фоиз ставкаси ва бутун муддат учун тўловларнинг умумий суммасини
  • бошлангич тўлов ва кредитнинг максимал суммасини
  • аризани кўриб чиқиш муддати ва зарур ҳужжатлар рўйхатини
  • расмий даромад ва кредит тарихига қўйиладиган талабларни
  • баҳолаш ва суғурта харажатларини
  • муддатидан олдин қайтариш шартлари ва тартибини
  • муддати ўтказиб юбориш оқибатлари ва молиявий қийинчиликлар юзага келганда реструктуризация қилиш имкониятини

2026-йил октябрь ойида банк таклифларида янги қурилган уйлар учун йиллик 16,5% дан бошланадиган ипотека дастурлари учраган. Бу ҳар қандай қарз олувчи учун универсал ставка эмас: таклиф фақат муайян объектлар, мижозлар тоифалари ёки қўшимча шартлар бажарилганда амал қилиши мумкин.

Агар сизда даромад тўғрисида стандарт маълумотнома бўлмаса, банкдан у қандай муқобил тасдиқларни қабул қилишини аниқланг.

Баъзида иш ҳақи лойиҳаси мижозлари ёки банк ҳамкорларидан хонадон харид қилувчилар учун шартлар янада қулайроқ бўлиши мумкин. Нафақат чегирма миқдорини, балки барча мажбурий тўловларни ҳам текшириб кўринг. SalomUy ипотека витринасида вариантларни солиштиришингиз ва тўловни олдиндан ҳисоблаб чиқишингиз мумкин.

6-қадам: молиявий ёстиқча яратинг

Барча жамғармаларни квартира сотиб олишга йўналтирманг. Бошланғич тўлов киритилгандан ва битим тўлангандан сўнг, сизда кўзда тутилмаган ҳолатлар учун захира қолиши керак. Йўналтириш нуқтаси — камида уч ойлик мажбурий харажатларга етадиган сумма. Идеал ҳолатда захира нафақат ипотекани, балки озиқ-овқат, коммунал хизматлар, транспорт, даволаниш ва бошқа зарур харажатларни ҳам қоплаши керак.

Алоҳида ҳисобварақ ёки омонатга даромаднинг 5–10% миқдорида мунтазам ажратмалар қилишдан бошлаш мумкин. Агар даромад номунтазам бўлса, даромад юқори бўлган ойларда кўпроқ маблағ ажратишга ҳаракат қилинг.

7-қадам: ипотека расмийлаштирилгандан сўнг тўловларни ўйлаб кўринг

Тайёргарлик тасдиқлангандан ва шартнома имзолангандан сўнг тугамайди. Тўловларни ўтказиб юбормаслик учун автотўловни ёки календарда эслатмани созланг. Аванс ёзиш санасини, пулларни киритиш тартибини ва маблағларни ўтказиш учун зарур бўлган вақтни олдиндан аниқланг.

Агар ипотекани муддатидан олдин тўлаш имконияти пайдо бўлса, банкдан қисман ва тўлиқ қайтариш тартибини, мумкин бўлган чекловларни ва графикни қайта ҳисоблаш усулини аниқланг. Шартнома шартларига қараб, муддатидан олдинги тўлов кредит муддатини ёки ойлик тўлов миқдорини камайтириши мумкин. Банкдан иккала вариантни ҳам ҳисоблашни сўранг.

Агар молиявий аҳвол ёмонлашган бўлса, муддати ўтганини кутманг. Банк билан боғланинг, вазиятни тушунтиринг ва реструктуризация ёки шартномада назарда тутилган бошқа ечимлар мавжудлигини аниқланг.

Ариза топширишдан олдинги чек-лист

Ўзбекистонда ипотекани расмийлаштиришдан олдин қуйидагиларга ишонч ҳосил қилинг:

  • бошлангич тўлов ва қўшимча харажатларни ҳисоблаганингизга
  • давлат субсидиясини олиш имкониятини текширганингизга
  • ипотека калькулятори ёрдамида тўловни ҳисоблаганингизга
  • кредит тарихи ва амалдаги мажбуриятларни текширганингизга
  • ойлик тўловнинг қулай миқдорини аниқлаганингизга
  • бирламчи ва иккиламчи уй-жой учун ипотекани солиштирганингизга
  • бир нечта банкларнинг таклифларини ўрганганингизга
  • даромадни тасдиқловчи ҳужжатларни тайёрлаганингизга
  • кутилмаган харажатлар учун захира қолдирганингизга
  • муддатидан олдин тўлаш шартларини ва молиявий қийинчиликлар юзага келгандаги ҳаракатларни аниқлаштирдик

Объектни танлаш — Ўзбекистонда кўчмас мулк сотиб олиш йўлингизни бошлайдиган ипотека расмийлаштириш учун муҳим қадам. Бунинг учун SalomUy`да махсус бўлим мавжуд: харажатларни режалаштириш ва банк билан шартнома тузиш учун янги қурилган ёки иккиламчи бозордаги объектни танланг.

Батафсил

Ипотека ҳақида тез-тез бериладиган саволлар

Ўзбекситонда ипотека олиш учун қандай даромад керак?

Барча банклар учун ягона сумма мавжуд эмас. Талаблар кредит миқдори, муддати, фоиз ставкаси, тасдиқланган даромад ва амалдаги мажбуриятларга боғлиқ. Тўловни ҳисобланг ва танланган банкда талабларни аниқланг.

Ўзбекистонда расмий даромадсиз ипотека олиш мумкинми?

Бу имконият банк дастури ва қоидаларига боғлиқ. Кредитор даромаднинг муқобил тасдиқларини қабул қиладими ва бундай ариза берувчилар учун қандай қўшимча шартлар мавжудлигини аниқлаштиринг.

Ўзбекистонда ипотека расмийлаштириш учун қандай ҳужжатлар керак?

Одатда, шахсни тасдиқловчи ҳужжат, даромад тўғрисидаги маълумотлар ва сотиб олинаётган уй-жойга оид ҳужжатлар талаб қилинади. Аниқ рўйхат банк, дастур ва кўчмас мулк турига боғлиқ.

Ўзбекистонда ипотека субсидиясини олиш мумкинми?

Ҳа, агар сиз белгиланган ижтимоий мезонлар ва дастур талабларига жавоб берсангиз. Шу билан бирга, аризаларни қабул қилиш муддатлари, молиялаштириш имкониятлари ва банкнинг кредит бўйича алоҳида қарорини ҳисобга олиш керак.

Ўзбекистонда ипотекани муддатидан олдин тўлаш мумкинми?

Муддатидан олдин тўлаш имконияти ва тартиби кредит шартномаси шартлари билан белгиланади. Қўшимча сумма киритишдан олдин банкдан тўлов графиги қандай қайта ҳисобланишини аниқлаштиринг.

Ўзбекистонда ипотекага тайёргарлик — бу фақат дастлабки тўловни йиғиш эмас. Барча харажатларни олдиндан баҳолаш, мос дастурни танлаш ва молиявий захирани сақлаб қолиш муҳим. Квартира сотиб олишдан олдин ҳисоб-китоб қанчалик реал бўлса, кредит тўлаш ва одатдаги турмуш даражасини сақлаб қолиш шунчалик осон бўлади.

 

Изоҳлар

    Мақолага ҳали изоҳ қолдирилмаган

    Оммабоп

    Маслаҳатлар

    Нима учун кўп қаватли уйларда кондиционерларни хоҳлаган жойга ўрнатиш мумкин эмас

    2026-йил 28-сентябр

    Нима учун кўп қаватли уйларда кондиционерларни хоҳлаган жойга ўрнатиш мумкин эмас
    Янгиликлар

    SalomUy’да Ўзбекистон қурувчиларининг каталоги пайдо бўлди

    2026-йил 20-октябр

    SalomUy’да Ўзбекистон қурувчиларининг каталоги пайдо бўлди