logo
Янгиликлар

Ўзбекистон 2040 йилга қадар уй-жой қурилишини икки баравар, ипотека бозорини эса 10 баробарга оширади

Ўқиш вақти 1 дақиқа

2025-йил 20-ноябр

Ўзбекистон 2040 йилга қадар уй-жой қурилишини икки баравар, ипотека бозорини эса 10 баробарга оширади

Ўзбекистонда уй-жой сиёсати янги босқичга кўтарилмоқда. Президент фармони билан 2040 йилгача мўлжалланган уй-жой ва ипотека бозорини ривожлантириш стратегияси қабул қилинди. Унга кўра, мамлакатда ҳар йили қуриладиган уй-жойлар ҳажми икки баробарга оширилиб, 421 мингта хонадонга етказилади.

Шунингдек, ипотека кредитлари портфели 10 баробардан зиёд оширилиб, умумий ҳажм 56,7 миллиард долларгача етказилиши белгиланди.

Урбанизация қўмитаси ташкил этилди

Фармонга мувофиқ, мамлакатда янги давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси тузилди. У уй-жой қурилиши, ипотека сиёсати, реновация, агломерацияларни ривожлантириш ва “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этиш каби йўналишларда ваколатли орган сифатида иш юритади.

Кадастр агентлиги ҳам мазкур қўмита тизимига ўтказилди.

Асосий мақсад — барқарор ва мувозанатли уй-жой бозорини шакллантириш

Стратегияда қуйидаги устувор йўналишлар белгиланган:

  • йирик агломерацияларда уй-жой фондни кенгайтириш ва шаҳар муҳитини яхшилаш;
  • замонавий уй-жойлар улушини 2040 йилга қадар 50 фоизга етказиш;
  • “Янги Ўзбекистон” массивларини тўлиқ инфратузилма билан барпо этиш;
  • долевое қурилишда аҳоли ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
  • уй-жой қурилишида банк молияси ва институционал инвесторлар иштирокини кенгайтириш.

Қурилишда “комплекс ёндашув” жорий этилади

Эндиликда уй-жойлар қурилиши:

  • олдиндан тайёрланган аниқ ва очиқ лойиҳалар асосида,
  • муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмалар билан биргаликда,
  • экологик тоза материаллар ва энергия тежовчи технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Бу янги уй-жой массивларини инфратузилмасиз қуриш амалиётини тубдан бартараф этади.

Фармон ижроси назорати

Ҳужжат ижросини таъминлаш учун масъул этиб Урбанизация қўмитаси раиси белгиланган. Умумий назорат эса Бош вазир А.Н. Арипов зиммасига юклатилган.

2025-йил 20-ноябр

Изоҳлар