SalomUy’да Ўзбекистон қурувчиларининг каталоги пайдо бўлди
Ўқиш вақти 1 дақиқа
2026-йил 20-октябр янгиланди

Янги қурилган уйлардан хонадон харид қилаётганда нафақат ТЖМ, балки уни барпо этаётган компания ҳақида ҳам кўпроқ маълумотга эга бўлиш муҳим. Шу боис SalomUy’да Ўзбекистондаги қурилиш компаниялари каталоги пайдо бўлди — унинг ёрдамида компанияларнинг тажрибасини ўрганиш ва лойиҳалари билан танишиб чиқиш жуда қулай.
Компания саҳифаларида улар ҳақидаги барча муҳим маълумотлар келтирилган:
- компания ташкил этилган йил
- қурилаётган ТЖМ’лар сони
- фойдаланишга топширилган объектлар сони
Шунингдек, у ерда долзарб алоқа маълумотлари ҳам мавжуд — телефон рақамини дарҳол кўриб, батафсил маълумот олиш учун қурилиш компаниясига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Биз каталогдаги маълумотларни мунтазам тўлдириб ва янгилаб борамиз. Бу сизга ишончли компаниядан энг мақбул вариантни — Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларидан хонадон танлашда ёрдам беради.
2026-йил 20-октябр янгиланди




