Ипотека асосида харид қилинадиган янги уйлар: SalomUy’дан турар-жой мажмуалари рўйхати
Ўқиш вақти 5 дақиқа
05:16 бугун янгиланди

Сўнгги йилларда уй-жой масаласи Ўзбекистон аҳолиси учун энг долзарб муаммолардан бирига айланди. Давлат томонидан кўплаб дастурлар амалга оширилаётганига қарамай, аҳолининг аксарияти уй-жой харид қилиш учун ҳамон ипотека кредитларидан фойдаланмоқда. Ушбу мақолада биз ипотека асосида сотиб олиш мумкин бўлган янги қурилган ва қурилаётган турар-жой мажмуаларининг тайёр рўйхатини тақдим этамиз.
Ипотека ўзи нима?
Ипотека – бу уй-жой сотиб олиш учун бериладиган узоқ муддатли кредит бўлиб, бунда қарз тўлиқ тўланмагунча кўчмас мулк банкда гаров сифатида сақланади.
Одатда, ипотека бўйича бошланғич тўлов 15% дан бошланади ва кредит муддати 20 йилгача бўлиши мумкин. Бу эса ипотекани бугунги кунда уй-жой сотиб олишнинг энг оммабоп усулларидан бирига айлантиради.
Ипотека қай тарзда олинади?
Ипотекани расмийлаштириш жараёни бир нечта босқичдан иборат. Дастлаб ҳужжатларни тайёрлаш ва сўнгги 6 ойлик даромадни тасдиқлаш лозим. Шундан сўнг банкка ариза топширилади ва унда қарз олувчининг тўловга лаёқатлилиги баҳоланади. Зарур бўлса, кафил жалб қилиш ҳам мумкин. Кредит маъқулланганидан кейин эса мос тураржой мажмуасини танлаш, шартнома тузиш ва кўчмас мулкни баҳолатиш қолади.
SalomUy’дан турар жой мажмуалари рўйхати
Қуйида ипотека орқали хонадон сотиб олиш мумкин бўлган турар-жой мажмуалари ройхатини тўпладик. Рўйхатдан Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидаги ипотека шартлари асосида харид қилиш мумкин бўлган янги қурилган ва қурилаётган уйлар ўрин олган.
Ушбу рўйхат таклифлар орасида тезроқ мўлжал олишга, вариантларни солиштиришга ҳамда ўз бюджетингиз ва банк шартларига мос уй-жой танлашга ёрдам беради.
Тошкент
• Edison
• Harizma
• Jomiy
• Joziba
• Meridian
• Neonit
• Nest One
• Parkwood
• Twins
• Voha
• Zamon
• Zenit
Тошкент вилояти
• Fayz
• Global
• Keles
• Markaz
Самарқанд вилояти
• ДЎСТЛИК
Андижон вилояти
Бухоро вилояти
Навоий вилояти
• Oila
• Orzular
• Saxro
Фарғона вилояти
• London
Қашқадарё вилояти
• SHARQ
Сурхондарё вилояти
05:16 бугун янгиланди



