logo
Маслаҳатлар

Кўчмас мулкингиз “снос”га тушган ёки тушмаганини қандай текшириш мумкин

Ўқиш вақти 1 дақиқа

2025-йил 18-октябр

Кўчмас мулкингиз “снос”га тушган ёки тушмаганини қандай текшириш мумкин

Ҳар бир мулкдор учун уй ёки ер майдонининг ҳуқуқий ҳолатини билиш жуда муҳим. Айниқса, шаҳарсозлик ва реконструкция ишлари давом этаётган ҳозирги пайтда айрим ҳудудлар бузилиш ёки қайта қуриш режасига киритилган бўлиши мумкин.

Бу маълумотни эндиликда уйдан чиқмасдан, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими орқали билиб олиш мумкин. Қуйида сиз учун қадамма-қадам йўриқнома тайёрладик.

Хизматдан фойдаланиш учун нималар керак?

  • my.gov.uz сайтида фойдаланувчи сифатида рўйхатдан ўтган бўлиш;
  • объектнинг кадастр рақами (16 белгидан иборат рақам);
  • электрон тўлов тизими орқали тўлов қилиш имконияти.

Хизматдан фойдаланиш бўйича йўриқнома

1-қадам. My.gov.uz сайтига киринг

My.gov.uz порталига ва шахсий кабинет орқали тизимга киринг.

Article image

2-қадам. Керакли хизматни топинг

Излаш қисмига “Кўчмас мулк бузилишга тушганлиги ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома” деб ёзинг ва хизматни танланг.

Article image

3-қадам. Маълумотларни киритинг

“Хизматдан фойдаланиш” тугмасини босинг. Кейин “Кейингиси” орқали кейинги босқичга ўтинг. Объектингизнинг кадастр рақамини киритинг ва “Кейингиси” тугмаси орқали давом этинг.

Article image
Article image
Article image

4-қадам. Аризани юборинг

Маълумотларингизни текшириб, “Юбориш” тугмаси орқали аризани юборинг.

Article image
Article image

5-қадам. Тўловни амалга оширинг

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 4,5 фоизи — яъни 18 540 сўм миқдорда тўловни амалга оширинг.

Article image
Article image

6-қадам. Натижани кутинг

Ариза юборилгандан сўнг 3 иш куни ичида маълумотнома тайёр бўлади. Натижани “Аризалар” бўлими орқали юклаб олиш мумкин.

Article image

Кўп бериладиган саволлар (FAQ)

  • Хизмат бепулми? Йўқ. Давлат божи сифатида 18 540 сўм тўланади.
  • Ҳужжатлар керакми? Фақат объектнинг кадастр рақами ва my.gov.uz орқали фойдаланувчи аккаунти етарли. Фақат объектнинг кадастр рақами ва my.gov.uz орқали фойдаланувчи аккаунти етарли.
  • Агар уй бузилиш режасига кирган бўлса-чи? Маҳаллий ҳокимият органига мурожаат қилинг.
  • Маълумотнома қанча муддат амал қилади? Берилган санадан бошлаб 6 ой давомида амал қилади.

2025-йил 18-октябр

Изоҳлар

Ижарада квартира қабул-топшириш акти (Ўзбекистон 2026)
Маслаҳатлар

Ижарада квартира қабул-топшириш акти (Ўзбекистон 2026)

Ўқиш вақти 3 дақиқа

2026-йил 18-феврал