Янгиликлар
Маҳалла тизимида янги босқич. Президент нутқидан муҳим таклифлар
Ўқиш вақти 1 дақиқа
2025-йил 14-октябр

- Вилоят ҳокимлари 2 тадан, туман ҳокимлари эса 1 тадан оғир маҳаллани белгилаб, уларга 5 млрд сўмдан йўналтиради. Яна 236 та маҳалла аҳолиси турмушида кескин ўзгартиради.
- “Ташаббусли бюджет” мақсадлари учун келгуси йилда яна 1 мингта лойиҳага 500 млрд сўм ажратилади.
- Солиқ қўмитаси “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” рейтингини эълон қилади. Рейтингдаги 100 маҳаллага “Ташаббусли бюджет” тизимида инфратузилма харажатининг 75%и ва қўшимча ҳар бирига 2 млрд сўм ажратилади.
- Маҳаллалар бюджетига 2026 йилдан бошлаб ҳар йили 200 млрд сўмдан ажратилади.
- Ҳокимлар ва “маҳалла еттилиги” маҳаллалар аҳолиси билан учрашиб, камида 200 минг аҳолини банд қиладиган микролойиҳаларни шакллантиради.
- Келаси йилдан мева-сабзавотга ихтисослашган 2 минг 682 та маҳаллага саноат олиб кириш учун имтиёзли ресурслар, аввало, сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш лойиҳаларига берилади.
- Маҳалла тизими учун масъул раҳбарлар ишчи гуруҳи тузади ва 28 та туманга бориб, улардаги ишсизлик, камбағаллик ва жиноятчиликни келаси йили 2 карра қисқартириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади.
- Эндиликда маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси бўш турган 5 минг квадратгача бўлган давлат мулкини аукционга чиқариши мумкин.
- Сотувдан тушган маблағнинг 70%и маҳалланинг ўзида қолади ва инфратузилмага сарфланади.
- Ажримларда тарафлар, айниқса, фарзандлар оғир моддий аҳволга тушишининг олдини олиш учун никоҳ шартномаси тузишнинг афзалликларини тарғиб қилинади.
- Бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги эълон қилинади. Ҳар бир туман ва шаҳар ҳокими кўчаси, йўли, ариғи, хиёбонини тартибга келтириб, доимо озода тутади.
- Эндиликда “еттилик”, маҳалла аҳолиси яшил ҳудуд қилиш ташаббуси билан чиқса, туман ҳокими 10 сотихгача ер майдони ажратиб беради.
- Вилоят ва туман ҳокимлари ҳам ҳар бир маҳалла кесимида қиладиган ҳар ойлик ишларини маҳаллий кенгашларда ҳимоя қилиб, одамларга мурожаат йўллайди. Ҳар ойда маҳалла аҳолиси билан бевосита учрашиб, ОАВлар орқали қилинган ишлар бўйича халққа ҳисобот беради.
2025-йил 14-октябр